Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ўтказилган текширув натижасида қўзғатилган иш «UzAuto Motors» АЖ вакиллари иштирокида видеоконференц режимида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар бермоқда.
Қайд этилишича, текшириш жараёнида қуйидаги қонунбузилиш аломатлари аниқланган.
Хусусан, «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг амалдаги нархларини шакллантиришда айрим харажатларни ошириб киритганлиги сабабли монопол юқори нарх қўлланилиши аломатлари аниқланган.
Бунда:
Биринчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда нормаланадиган харажатларни, яъни бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритиш;
Иккинчидан, жамият томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда ўтган йилнинг 9-ойлик ҳисобот кўрсаткичлари инобатга олиш оқибатида нормаланмайдиган харажатларнинг ошиши;
Учинчидан, жамият томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда реклама харажати ва бошқа харажатлар асоссиз киритилишининг нархга таъсири;
Тўртинчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда кредитга боғлиқ харажатларнинг нотўғри киритилиши каби омиллар нарх юқори шаклланишига сабаб бўлган.
Бундан ташқари, енгил автомобилларни истеъмолчиларга реализация қилишда айрим дилерларга бошқаларига нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёз ва енгилликларни бериш, янги ташкил этилаётган дилерлар билан шартнома тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўйиш каби ҳолатларни содир этиш аломатлари аниқланган. Бу қисқа муддатда сотилган автомобилларнинг аксарият қисми кам сонли айрим дилерлар орқали сотилишига сабаб бўлган (шу ери жуда шубҳали ҳаракат — депутат таъкиди).
Яна бир масала: «UzAuto Motors» АЖ янги ташкил этилаётган дилерлик марказлари билан тузиладиган дилерлик шартномасига 10 млрд. сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шартини киритган бўлиб, бироқ шу кунга қадар амалда ишлаб турган дилерлик марказлари билан тузилган шартномаларда бундай шартлар мавжуд эмас. Бу ўз ўрнида янги иштирокчиларнинг «бозор»га кириб келишида сунъий тўсиқ пайдо қилган.
Яна бир қизиқ ҳолат шундаки, махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотишни «UzAuto Motors» АЖ ўзи таъсисчилигидаги «Autosanoat Invest» МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган. Бунда бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган.
Бу ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди. Ва кутилганидек, «UzAuto Motors» АЖ бу важларни тан олмай қўшимча ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, иш мазмунига таълуқли материалларни тақдим этишини билдириб ўтди. Шу сабабли ишни кўришни яқин кунларда давом эттиришга қарор қилинди.
Муҳокамада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бўйича махсус комиссияси қарор қабул қилганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.
Шу сабабли қўмита текширувида аниқлаган рақамлар ва уларнинг таҳлили ҳақида комиссия қароридан сўнг батафсил тўхталиб ўтамиз, деб ёзади депутат Расул Кушербаев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди