12:46 / 14.08.2020
5 319

Қўқонда 3 минг долларлик электромобилларни ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

Қўқонда 3 минг долларлик электромобилларни ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фарғона вилоятида жойлашган «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев «Шаффоф омад саноат» МЧЖ томонидан бунёд этилаётган электромобиллар заводи қурилишини кўздан кечирди.

Компания раҳбари Ғофуржон Усмоновнинг таъкидлашича, корхона карер ўрнида жойлашган. Дастлаб етти метрли хандақ тўлдирилган. Энди 30 минг метр квадрат майдонда ишлаб чиқариш иншоотлари қурилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Қайд этилишича, эркин иқтисодий зонада 40 дан зиёд корхона ишлаб турган бўлса-да, ҳали қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
«Қўқон» эркин иқтисодий зонасида бугунга қадар умумий қиймати 228,7 миллион доллар миқдоридаги 84 та инвестицион лойиҳалар жойлаштирилган.

Амалга оширилган 43 та лойиҳа натижасида иқтисодий зона иштирокчилари томонидан 2020 йилнинг январь—июль ойларида 830,7 миллиард сўмлик ёки 80,6 миллион доллар миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 15,9 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Фарғона вилоятига ташрифи давомида «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишганди ва давлат раҳбарига нархи 3 минг доллар бўлган электромобиллар намуналари намойиш этилганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қўқонда 3 минг долларлик электромобилларни ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда