Фото: Президент матбуот хизмати
Бектемир тумани фаоллари билан учрашувдан сўнг давлатимиз раҳбари мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилган махсус автомобилларни кўздан кечирди.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил январда Германияга расмий ташрифи чоғида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Volkswagen» концерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Унга мувофиқ, Жиззах автомобиль заводида 3 хил модификациядаги Volkswagen Caddy минивенини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Етти ўринли бу автомобиль турли соҳаларга ихтисослаштириш учун жуда мос келади. Шунингдек, Isuzu заводида ҳам қулай платформа мавжуд.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумки, мамлакатимизда енгил автомобиллар, юк машинлари ва махсус техникалар ишлаб чиқарилиб, айнан шу йўналишдаги сегмент бўш эди. Қўшни давлатларда ҳам бундай автомобилларга эҳтиёж бор.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шу мақсадда тажриба тариқасида Volkswagen, Škoda ва Isuzu линиясида махсус машиналар намуналари тайёрланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев бундай янги йўналиш импорт ўрнини тўлдириш ва экспортни кенгайтиришда муҳим эканини таъкидлаб, керакли кўрсатмалар берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди