23:42 / 09.09.2020
2 889

BMW тўққизта янги электрокарни тақдим этади

BMW тўққизта янги электрокарни тақдим этади
Фото: BMW
BMW компанияси 2030 йилда ҳавога нол миқдорда зарарли газ чиқарадиган тўққиз моделни электрификация қилишга оид режаси билан бўлишди, деб хабар беради Motor.

Power of choice («Танлов кучи») номини олган режа доирасида BMW 10 йил давомида етти миллиондан ортиқ гибрид ва тўлиқ электрлаштирилган, жумладан, MINI маркаси остида автомобилларни сотишни режалаштирмоқда.

2030 йилга қадар баварияликлар Audi, Jaguar, Lexus, Mercedes-Benz ва Tesla каби компаниялар билан рақобатлашиб электрокарлар сегментида етакчига айланиш ниятида. Компания ушбу мақсадга эришиш учун йилига ўртача 460 минг «яшил» автомобилларни сотиши керак. Бу ўтган йилги натижалардан кўп демак: компания 2019 йилда 42 249 дона шу каби BMW моделларини сотган ва уларнинг барчаси i3 модели бўлиб, у марканинг илк ва ҳозирча ягона серияли электрокаридир.

Тўлиқ электрлаштирилган янги моделлар қаторидан июль ойида тақдим этилган Х3 кроссовери (iХ3 индекси остида) ҳам ўрин олади. 2021 йилда унга беш эшикли и4 купеси ҳам қўшилади. Бундан ташқари, яқин йиллар ичида Х1 базасида кичикроқ кроссовер — iХ1, шунингдек, i5 ва i7 электрокарлари пайдо бўлади.

Маълумотларга кўра, BMW’га тегишли MINI маркаси остида иккита электрокар ишлаб чиқарилади. Янги моделлар компаниянинг долзарб платформаларида қурилади — FAAR ва CLAAR.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » BMW тўққизта янги электрокарни тақдим этади