«UzAvto Motors» АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят аризаси киритди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.
Суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорида «UzAvto Motors» АЖдан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилган эди.
«Кўрамиз суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкин. Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан ҳафсала пир бўлмасинда ишқилиб», — деб ёзади депутат. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди