6 032
“UzAutoMotors” машиналар нархини шакллантиришида махфий ҳужжатларга асослангани маълум қилинди
Бугун, 9 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди. Ушбу маъмурий иш судья Ғ. Давлатов раислигида кўрилмоқда.
Бугунги суд мажлисида дастлабки сўз навбати аризачи вакилига тақдим этилиб, “UzAutoMotors” АЖ вакили ўз важида жавобгар ўтказилган текшириш натижаларига кўра махсус комиссияси томонидан ишни кўришда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, жумладан комиссия йиғилиши 3, 7 август кунлари ўтказилган бўлсада, мазкур йиғилиш баённомалари юритилмаганлигини, фақатгина комиссиянинг 19 август, яъни қарор қабул қилинган кундаги йиғилиш баённомаси мавжудлиги, махсус комиссияга йиғилишни ўтказишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома киритилган бўлсада, Низомнинг 18-банди талаби бузилиб, иш “UzAutoMotors” АЖ вакили иштирокисиз кўрилиб, жамиятга ёзма фикр ва далилларни тақдим этиш ҳуқуқи чекланганлигини, шунингдек жамиятда ўтказилган текшириш далолатномасида кўрсатилмаган ҳолатлар комиссия йиғилишида муҳокама қилинганлиги, комиссия аъзолари таркибида МҚКҚ раиси Н. Шарипов бўлмасада, йиғилишда иштирок этганлиги, текшириш давомида автомобилларнинг тан нархи асоссиз оширилган деган номақбул далиллар келтирилганлигини билдириб, текширишда аниқланган камчиликларни инкор этувчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Шунингдек, аризачи вакили томонидан судга илтимоснома киритилиб, жамиятда ўтказилган текширишга асос бўлган ҳужжатларни тақдим этиш сўралди. Ушбу илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида суд ўз ўрнида ажрим қилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг аризачи талабларига нисбатан келтирилган важлари тингланди.
Барча тарафларнинг фикри тингланганидан сўнг, аризачи “UzAutoMotors” АЖ вакили томонидан дастлабки суд мажлисида киритган илтимосномани муҳокама қилишни, яъни жамият томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг тан нархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилганлиги, МҚКҚ томонидан эса ушбу ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганилмасдан қарор қабул қилинганлигини, шу сабабли ўтказилган текшириш ва қабул қилинган қарорга нисбатан ўз эътирозларини билдиришлари лозимлигини маълум қилиб, судга “махфий” грифи остидаги ҳужжатларни тақдим этиб, суд мажлисини мазкур муҳокама қисмини ёпиқ тарзда ўтказиш сўралди.
Ушбу илтимосномани муҳокама қилиш ва суд муҳокамасига тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди