Англия ва Уелсдан Фиат-Чрйслер Аутомобилес (ФCА) дизел двигателлари ўрнатилган 500 мингга яқин автомобил чақириб олиниши мумкин. Бунга атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли газлар кўрсаткичи манипуляция қилинган бўлиши эҳтимоллиги сабаб бўлмоқда, деб хабар беради “Корреспондент.нет”.
Концерн Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги айрим дизел двигателига эга моделларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида махсус қурилмадан фойдалангани сабаб унга қарши 5 миллиард фунт (6,5 миллион доллар)лик коллектив даъво киритилган.
Фиат, Алфа Ромео, Жееп, Ивеcо ва Сузуки маркалари остида 2008-йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган ва Англияда сотувга чиққан 500 мингга яқин автомобил чақириб олиниши мумкин.
Бу каби маълумотлар “йирик корпорация томонидан ҳуқуқи бузилган жабрланувчилар”ни ҳимоя қилаётган Британия, Бразилия ва Америка ҳуқуқшуносларининг ҳамкорликдаги ПГМБМ компанияси томонидан тақдим этилган.
ПГМБМ томонидан ФCАъга қарши киритилган даъво аризаси бўйича кўриб чиқилган суд жараёнлари давомида юқоридаги транспорт воситаларининг ҳар бир эгасига 10 минг фунтгача компенсация тўланиши мумкин. Ушбу брендларнинг бештадан тўрттаси ФCА назорати остида. Сузуки концерн рўйхатида бўлмаса ҳам, унинг С-Cросс, СХ4 ва Витара каби моделлари ФCА томонидан яратилган дизел двигателлари билан жиҳозланган.
2019-йилда ФCА АҚШ Адлия вазирлиги ва Калифорния штатининг дизел двигателларидан чиқадиган зарарли газларни камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминотдан ноқонуний фойдалангани борасидаги эътирозидан сўнг 800 миллион доллар тўлашга рози бўлганди.
Аввалроқ Тесла Хитойдан 50 мингга яқин автомобилини чақириб олишга мажбур бўлаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Волксwаген компанияси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерал иттифоқи (ВЗБВ) томонидан 260 минг харидорнинг эътирозлари инобатга олиниб киритилган коллектив даъво аризасини суд жараёнларига қадар ҳал этишга ва компенсация тўлашга рози бўлганди. Концерн 200 минг харидор билан келишишга муваффақ бўлган ва уларнинг фойдасига 620 миллион евро тўлайди. Даъво муаллифларининг таъкидлашича, Волксwаген раҳбариятининг бепарволиги сабаб дизел машиналаридан атроф-муҳитга чиқадиган зарарли моддалар қиймати пасайтириб кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди