21:35 / 10.11.2020
3 943

Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?

Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?
Барчамизга маълумки, дунёга машҳур спорт, хусусан футбол юлдузлари ҳашаматли ҳаёт кечиришни яхши кўради: кўркам уйларни харид қилиш, хусусий самолётлардан фойдаланиш ҳамда қиммат ва эксклюзив автомобиллар коллекциясини йиғиш. Замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири Лионель Месси ҳам бундан асло мустасно эмас. Келинг, унда унинг гаражига назар ташлаб, аргентиналик даҳонинг қайси автомобиль моделларини афзал кўришини билиб оламиз.

Ferrari F430 Spider

Фото: Ferrari
Аргентиналикнинг спорткарларидан бири Ferrari F430 Spider деб номланади. Машина Мессининг илтимосига биноан, кул рангга бўялган ва устахонада қўшимча деталлар билан безатилган. F430 нинг базавий нархи 186 минг доллардан ошади, аммо таъмирлаш ишлари билан Лионелга ушбу модель 250 минг долларга тушгани тахмин қилинади.

Ferrari 335 S Spider Scaglietti

Фото: Ferrari
Афтидан, Мессининг италян брендга ишқи тушган кўринади. Дарҳақиқат, 2016 йилда «Барселона» ҳужумчиси дунёдаги энг қиммат Ferrari эгасига айланганди. Месси ушбу машина учун 34,5 миллион доллар тўлаган. Ҳа, тўғри ўқидингиз, 34,5 миллион доллар!

Ҳатто испан нашрлари нодир автомобиль учун ким ошди савдосида Криштиану Роналдунинг унга рақиблик қилгани ҳақида ёзганди. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, биз бундан сира ҳам ажабланмаймиз.

Range Rover Vogue

Фото: Google Photos
Ушбу йўлтанламас ўзининг ташқи фасони ва сезиларли даражада катталиги билан эътиборни ўзига жалб этади. Унинг нархи 150 минг доллардан ошиши таъкидланади.

Месси кундалик ҳаётда доимий равишда айнан ушбу Range’дан фойдаланишни афзал кўради. Бу ажабланарли эмас, боиси мазкур модель ўзининг қулайлиги ва кенглиги билан бемалол мақтаниши мумкин.

Maserati Granturismo MC Stradale

Фото: Google Photos
Машинада 4,2 литрли V8 двигатели мавжуд бўлиб, у ўз синфидаги энг қудратлиси ҳисобланади. Машинани футболчи 2011 йилда харид қилган. Спорт автомобилининг минимал қиймати ҳозирда 173 минг долларни ташкил қилади. Миш-мишларга кўра, Месси уни кейинчалик дўстига совға қилиб юборган, чунки аргентиналикнинг рафиқаси Лионелнинг ЙТҲга учраб қолишидан хавотирлана бошлаган.

Mini Cooper S Cabriolet

Фото: Google Photos
Ушбу ўзига хос миниатюрага эга бўлган автомобиль Мессининг гаражидаги биринчилардан ҳисобланади. Ҳозирда уни 30 минг доллар атрофидаги суммага сотиб олиш мумкин. «Барселона» ҳужумчисига кичик классик инглиз автомобили ўзининг ташқи фасони билан ёққан. Mini Cooper ўлчами билан мақтана олмаса ҳам соатига 220 км/тезликда ҳаракатлана олади.

Dodge Charger SRТ8

Фото: Dodge
Ушбу машина учун Месси, тахминан, 80 минг доллар тўлаган, Америка маслкари 470 от кучига эга мотор ва ажойиб динамик хусусиятлари билан ажралиб туради. Ўз даврининг энг машҳур машиналаридан бири ўз даврининг энг машҳур футболчисининг гаражида сақланмоқда.

Audi Q7

Фото: Audi
Ушбу 90 минг долларлик «тойчоқ» Мессига «Барселона» ҳомийси Audi томонидан совға қилинган. Футболчи автоуловни рафиқаси ва болалари билан шаҳар бўйлаб оилавий саёҳат қилиш учун ишлатади. Бунинг учун эса у етарли даражада идеал машина ҳисобланади.

Cadillac Escalade

Фото: Cadillac
Оилавий саёҳатлар учун мўлжалланган яна бир модель. Аргентиналикнинг автопаркидаги мазкур автомобиль нархи 55 минг долларга тенг. Лионель уни яқиндагина сотиб олган. Ўзининг бўйи унчалик узун бўлмаса-да, Мессининг катта ўлчамдаги машиналарни ёқтириши кишини ажаблантиради.

Toyota Prius

Фото: Соccер Ладума
Бу ҳужумчининг паркидаги энг ноодатий автомобиль бўлиб, моделнинг ўзига хос хусусияти унинг электромобил эканлиги. Бозор қиймати 20 минг доллар бўлган автомобиль Мессига Toyota томонидан совға қилинган. Лео кўп ҳам ушбу машинани бошқармайди. Шунга қарамай, у жуда яхши кўринишга эга.

Audi R8

Фото: Audi
Лео ушбу Audi учун нақ 200 минг доллардан воз кечган. Машина тезлигини 4 сония ичида 100 км/соатгача кўтариши мумкин, шунингдек, 550 от кучига эга мотор ҳар қандай машина шайдосини ўзига жалб қила олади. Месси нима учун уни сотиб олишга қарор қилгани энди тушунарли бўлди.

Audi R8 GT

Фото: Google Photos
Ушбу спорт модели Audi R8 билан бир хил юқори тезликка эга, аммо бу ерда асосий фарқ автоуловнинг қўзғалишида – агар Месси педални максимал даражада босадиган бўлса, у ҳолда унинг спидометридаги кўрсаткич атиги 3,6 сонияда 100 белгисига етади. Афтидан, Лео майдондаги каби, машиналарда ҳам тезликни афзал билади. Шу боис ҳам у ушбу автомобиль учун 400 минг долларнинг баҳридан кечиб юборган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?