
Ўзбекистонда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ходимлари ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилаётган баъзи қоидабузарликларга қарши кураш доирасида автомобилларнинг давлат рақамларини ечиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Ушбу масалада Norma.uz хизмати тушунтириш берди.
“Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари қандай ҳолатларда транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ечиб олиш ҳуқуқига эга? Мен кекса мижозни аэропортга етказиб қўйдим, унга ёрдам бериб, юкларини ўтиш жойигача ташиб бергунимча, “гаишниклар” машинамнинг рақамини ечиб олишибди – у ерда “Тўхташ тақиқланган” белгиси турганди. Лекин мен автомобиль двигателини ўчирмагандим, бор-йўғи бир неча дақиқага машинада бўлмагандим, холос”, – дея савол йўллаган Norma ўқувчиси.
“Ушбу ҳолатда ЙҲХББ ходимларининг ҳаракати қонунга зид”, – дейди Norma.uz эксперти.
Экспертнинг айтишича, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Транспорт воситаларидан давлат рақам белгиларини ечиб олиш тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра техник кўрик давомида ЙҲХББ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек, техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозлантирилган транспорт воситаларидан давлат рақам белгилари ечиб олиниши мумкин.
“Низомга асосан, ЙҲХББ ходимлари ушбу автотранспорт воситаси техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган ҳолатлардагина автотранспорт воситасидан давлат рақам белгиларини ечиб олишлари мумкин”, – дейди Norma.uz эксперти.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар