19:00 / 17.11.2020
2 296

Россияда энг қиммат турувчи Lada Vesta универсали

Россияда энг қиммат турувчи Lada Vesta универсали
Фото: «ВКонтакте» / Техинком
Lada расмий дилери ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасига Россиядаги энг қиммат нусхага айланган Vesta SW универсалининг модификацияси намойиш этилган видеони жойлаштирди. Амалга оширилган тюнинг сабаб модель нархи 1,399 миллион рублни (18 минг доллар) ташкил этган, деб ёзади Motor.

Қайта ишланган универсалнинг асосини 113 от кучига эга 1,6 литрли бензин двигатель ҳамда автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган оддий Lada Vesta SW Classic ташкил этади. Стандарт жамланмадаги универсалнинг нархи 843 900 рублни (11 минг доллар).

Тюнингга учраган Vesta’нинг асосий фарқи кузовининг ҳамелеон рангига бўялганида. Бундан ташқари, автомобилга Lada Vesta Sport’нинг аэродинамик «обвес»и, модернизация қилинган газ чиқариш тизими, шунингдек, 18 дюймли қора ғилдирак дискалари ўрнатилган.

Мутахссислар томонидан ўрнатилган қўшимча қурилмалар орасидан сенсорли дисплейга эга мутимедия тизими, орқани кўришга мўлжалланган камера, Pioneer акустик жамланмаси ва қўшимча сигнализация ўрин олган.

Lada Vesta’ни тюнинг қилиш учун жами 495 100 рубль кетган. Шундай қилиб, нархи 1,399 миллион рубль бўлган универсал Россиядаги энг қиммат универсал нусхасига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)