Фото: Daniel Acker / Bloomberg via Getty Images
АҚШнинг General Motors (GM) автоконцерни ўз автомобилларида ўрнатилган Takata фирмасининг хавфсизлик ёстиқчаларида носозликлар бўлиши мумкинлиги сабабли 6 млнта автомобилини қайтариб олмоқда.
GM’да таъкидланишича, компания АҚШ транспорт вазирлигининг Йўл хавфсизлиги миллий бошқармаси (NHTSA) талабини бажармоқда. “Илмий маълумотлар ва текширувлар натижаларига кўра машиналарни қайтариб олишга зарурат йўқ деб ҳисоблашимизга қарамай, NHTSA машиналарда хавфсизлик ёстиқчаларини алмаштиришни талаб қилди. Биз бундан норозимиз, бироқ NHTSA қарорига бўйсунамиз ва барча зарур чораларни кўрамиз”, деб таъкидлаб ўтилган компанияда.
Аввалроқ NHTSA GM’дан 6 млнтага яқин пикап ва йўлтанламасларини қайтариб олишни талаб қилган. Таъкидланишича, компания бу билан боғлиқ ҳолда 1,2 млрд долларлик зиён кўриши мумкин.
Япониянинг Takata компанияси ўзи ишлаб чиқарган хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар сабабли 2014 йилда можаро марказида қолганди. Компаниянинг хавфсизлик ёстиқчалари автофалокат вақтида тўғри очилмай, ёрилиб кетиши ёки ҳаттоки автомобил ичидаги одамларга металл бўлаклари отиши мумкин бўлган. Бундай кўнгилсиз ҳодисалар туфайли бутун дунёда камида 23 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган. Умумий ҳисобда ушбу техник носозлик сабабли турли маркаларнинг 100 млнга яқин автомобили қайтариб олинган, Takata эса 2017 йилда касодга учраган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

"Subaru" тормоз тизимини текшириш учун 100 мингта автомобилини қайтариб олмоқда

Mercedes бутун дунёдан 1 миллион автомобилини қайтариб олади

General Motors жаҳон бўйича 800 минг автомобилини чақириб олади

GM рул бошқарувидаги муаммолар сабаб 800 минг автомобилини қайтариб олади

Tesla жаҳон бозоридан Model S электромобилларининг барчасини қайтариб олади

General Motors’нинг Петербургдаги заводи бутунлай ёпилди