16:16 / 24.11.2020
4 576

Ўзбекистонда эски автомобилларнинг нархига қандай омиллар таъсир қилиши ўрганиб чиқилди

Ўзбекистонда эски автомобилларнинг нархига қандай омиллар таъсир қилиши ўрганиб чиқилди
Фото: Евгений Сорочин / Spot
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иккиламчи автомобиль бозори ва автомобиллар нархларининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиб чиқди, деб ёзмоқда Spot.

Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ енгил автомобиль мавжуд. Иккиламчи бозорда ҳар йили 400-500 мингта олди-сотди амалга оширилади. Бир йилда бозор ҳажми тахминан 2 миллиард долларни ташкил этади.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда автомобиллар нархи ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ эмас эди, аммо яқинда вазият ўзгаришни бошлади. Энди ўртача ҳисобда автоуловнинг бир йиллик эскириши нархни 600 долларга камайтиради.

Бироқ бу усул автомобилнинг эскирганлиги сабабли нархнинг пасайиши тезлашганда автомобилнинг бошқа хусусиятларини ҳамда нарх ва ишлаб чиқарилган йил ўртасидаги боғлиқликнинг чизиқли эмаслигини ҳисобга олмайди. Шунинг учун тадқиқотда ушбу камчиликларни ҳисобга оладиган альтернатив усулдан фойдаланилган (web-scraping).

Натижалар
Бошқа барча хусусиятлар тенг бўлганда (маркаси, позицияси, сотиладиган жойи ва ранги бир хил автомобилларни таққослаганда) бир йил давомида автомобилнинг эскириши унинг нархининг ўртача 300-400 долларгача пасайишига олиб келади.

Шу билан бирга, масофа нархга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Буни ишлаб чиқарилган йили километрни акс эттириши ёки одометрдаги индикаторни орқага буриш амалиёти кенг тарқалганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Шу билан бирга, бир хил маркадаги автомобиллар учун позиция, ишлаб чиқарилган йили, аксессуарлар, «тонировка» нархни ўртача 350 долларга оширади.

Шунингдек, нархга қуйидаги харажатлар таъсир қилади:
  • «тонировка» — тахминан 220 доллар;
  • кондиционер — 170-200 доллар;
  • аудио тизим — 100-120 доллар;
  • bluetooth — 240 доллар;
  • премиум автомашиналарда оптик линза — 420 доллар.

Шу билан бирга, ишлатилган автоуловнинг сигнализацияли ва сигнализациясиз нархлари ўртасида сезиларли фарқ аниқланмаган. Шунингдек, нархга пардалар, туман чироқлари, ксенон чироқлар, ёруғлик сезгичлари, бошқарув гидравликаси, машина томидаги юк ортиш мосламасининг мавжудлиги ёки йўқлиги деярли таъсир қилмайди.

Captiva’нинг 4 ва 1-позициялари нархидаги фарқ, тахминан, 9500 долларни, 4 ва 1-позициядаги Cobalt’да эса фарқ 1400 долларни, Cobalt’нинг евро ва миллий намуналари нархидаги фарқ 300 долларни, Lacetti’нинг 3 ва 1-позицияларини нархидаги фарқ 700 долларни, газ баллони ўрнатилган ва ўрнатилмаган Lacetti нархидаги фарқ эса 400 долларни ташкил қилган.

Иккинчи позициядаги Malibu-2 ва Malibu-1 ўртасидаги фарқ, тахминан, 9000 долларни ташкил этади. Matiz ва Nexia-2 брендлари учун автомобилнинг позицияси деярли нархга таъсир қилмайди, фарқ максимал 100-150 долларгача етиши мумкин.

Шунингдек, Nexia-2 учун DOHC ва SOHC сериялари ушбу автомобилларнинг нархларида аҳамиятсиз роль ўйнайди. Spark учун иккиламчи бозорда 4 ва 1-позициялар қийматининг фарқи 1200 долларни ташкил қилади ва евро намуна нархни 300 долларга оширади.

Бундан ташқари, ранг автомобилларнинг нархларига ҳам таъсир қилади. Нарх жигарранг, қора, нам асфальт ва қизил рангли машиналар юқорироқ бўлади.

Етакчилар орасида оқ рангнинг йўқлиги у машинанинг нархини эмас, балки ликвидлигини (сотиб олиш ва сотиш интенсивлиги) оширишига ҳисса қўшиши мумкинлиги билан изоҳланади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотида веб-индексация, маълумотларни йиғиш, электрон савдодаги нархларни кузатиш ва таққослаш, бозорни ўрганиш, маҳсулотни таҳлил қилиш, савдо маълумотларини йиғиш, интернетдаги мавжудлиги ва обрўсини кузатиш ҳамда ижтимоий тармоқларда тинглашни ўз ичига олган web-scraping усули ишлатилган.

Тадқиқотлар электрон тижорат сайтлари ва интернетнинг ўзбек сегментидаги савдо майдончалари маълумотлари асосида ўтказилди. Нархи, модели, ишлаб чиқарилган йили, двигатель тури, юрган масофаси, ранги ва бошқа параметрлар бўйича 20 мингга яқин транспорт воситасининг маълумотлари тўпланган. Улар маълумотлар базасининг умумий тузилишига таъсир қилмасдан зиддиятли ҳолатлардан тозаланган, шундан сўнг 10 мингдан ортиқ автомобиль қолган.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси 2020 йилнинг 9 март куни ўзи ишлаб чиқараётган (йиғаётган) енгил автомобиллар нархини «нархлар конюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши сабабли» модель ва модификацияга қараб 3 фоиздан 21 фоизгача оширган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда эски автомобилларнинг нархига қандай омиллар таъсир қилиши ўрганиб чиқилди