Фото: Curated
Ноёб автомобилларни сотишга ихтисослашган Curated фирмаси ёз ойида Бруней султони Хассанал Болкиахга тегишли Cizeta V16T суперкарини сотувга қўйганди. Дилер автомобиль нархини сир сақлаб, уни фақат мижозларга ошкор қилишга ваъда берган. Business Insider нашрининг ёзишича, гап 750 минг доллар ҳақида кетмоқда.
Султонга тегишли бўлган Cizeta 101 шассисида яратилган бўлиб, 1993 йили Женева автосалонида тақдим этилган. Автомобиль деярли юрмаган: у матбуот ва реклама тадбирларида иштирок этган. 27 ёшли купе ҳозирга қадар 983 километр йўл босган.
![]()
Фото: Curated
![]()
Фото: Curated
Биринчи Cizeta V16T 1998 йилда тақдим этилган. Автомобиль Lamborghini собиқ муҳандиси Клаудио Замполли, продюсер Жоржио Мородера ва дизайнер Марчелло Гандини ҳамкорлигида яратилган. Дастлаб Cizeta’ни Lamborghini Diablo’га ўхшаб яратиш режалаштирилган, бироқ натижада ушбу фикрдан қайтилган.
![]()
Фото: Curated
![]()
Фото: Curated
Cizeta V16T’га 540 от кучига эга 6,0 литрли V16 двигатели ўрнатилган бўлиб, у тўрт сониядан камроқ вақт ичида соатига 100 километр тезликка эриша олади. Двигатель беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Максимал тезлиги — 328 км/соат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Деярли йўл юрмаган, идеал ҳолатдаги «Москвич» сотувга қўйилди (фото)

«Телба Макс» услубида яратилган 93 ёшли хот-рот сотувга қўйилди (фото)

Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда

АҚШда «Телба Макс» услубида яратилган Chevrolet Corvette 6600 доллар баҳосида сотувга қўйилди

Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум бўлди

Тошкент шаҳрида жами 1500 та янги енгил автомобил навбатсиз сотила бошланди