Фото: «Auto»
«Auto» сайтида 1967 йилда ишлаб чиқарилган «Фантомас Citroen’и» — DS хэтчбеки сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. «Дарғазаб Фантомас» фильмида франциялик ёвуз қаҳрамон айнан шу каби автомобилни бошқарган. 53 йил олдин ишлаб чиқарилган хэтчбек 89 минг долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
Тўқ қизил рангдаги Citroen остига ёзилган изоҳга кўра, у Португалиядаги Citroen Lusitania заводида йиғилган. DS «умри»нинг асосий қисмини жанубий кенгликларда ўтказган, Россияга эса 2016 йилда, маҳаллий коллексионерлардан бири сотиб олганидан сўнг юборилган. Сотувдан олдин «Фантомас машинаси» яхшилаб реставрация қилинган — эндиликда у идеал ҳолатда.
Фото: «Auto»
Машина салонига чигарранг ўриндиқлар ўрнатилган, Германиянинг Blaupunkt компаниясига тегишли оргинал радиолани сақлаб қолишга қарор қилинган.
Citroen DS капоти остидан 90 от кучига эга 2,0 литрли бензин агрегат ўрин олган. У беш поғонали механик узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Сотувчига ишониладиган бўлса, француз хэтчбеки «умри давомида» 5600 минг километргина йўл босган.
Фото: «Auto»
Фото: «Auto»
Фото: «Auto»
Ушбу Citroen Россиянинг Биринчи каналида намойиш этиладиган «Тунгги Ургант» кўрсатувининг суратга олиш жараёнларида ҳам пайдо бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди