22:05 / 15.12.2020
3 034

Хитой Ўзбекистонга Chevrolet Tracker’нинг биринчи партиясини юборди

Хитой Ўзбекистонга Chevrolet Tracker’нинг биринчи партиясини юборди
Фото: SAIC-GM
Американинг General Motors ва Хитойнинг SAIC Motor қўшма корхонаси бўлган SAIC-GM 12 декабрь куни 209 та автомобилдан иборат янги Chevrolet Tracker’ларнинг биринчи партиясини Ўзбекистонга жўнатди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.

Компания хабарида айтилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker биринчи марта мамлакатдан ташқарига чиқди — бу модель 2019 йил июнь ойида тақдим этилган ва фақат Хитой ички бозорида сотилган.

Фото: SAIC-GM
Янги Chevrolet Tracker Ўзбекистонда Tracker номи билан сотиладиган Chevy Trax ўрнини босади. Маҳаллий ишга тушириш январь ойининг биринчи ҳафтасига режалаштирилган.

Фото: SAIC-GM
Аввалроқ апрель ойида ушбу компания Ўзбекистонга 216 та Chevrolet Equinox автомобилларини юборганди.

Chevrolet Tracker
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)