Фото: Ferrari
Автомобиль бўёқларини етказиб бериш билан шуғулланувчи Американинг Axalta Coating Systems компанияси ҳар йили ўтказадиган тадқиқотлари натижаси билан бўлишди. Унга кўра, кетма-кет 10 йилдан буён янги машиналар орасидаги энг машҳур ранг — оқлигича қолмоқда, деб хабар беради Motor.
Компания ҳисоботида ёзилишича, дунёдаги барча янги автомобилларнинг 38 фоизи оқ рангга бўялган. Эътиборли жиҳати, бу каби машиналарнинг улуши ўн йилдан буён деярли ўзгаришсиз қолмоқда.
Рейтингнинг иккинчи поғонасида 19 фоиз кўрсаткич билан қора ранг ўрин олди. Топ-3’ликнинг сўнгги ўрни кул рангга насиб этди — 15 фоиз. Шунингдек, таҳлилчилар рангларнинг автомобиль сегментига боғлиқлигини, бундан ташқари, унинг географик жойлашувини ҳам кузатган.
Масалан, Европада харид қилинадиган автомобилларнинг 62 фоизи қора ёки кул рангда — бу ерда оқ рангнинг улуши сезиларли даражада кам. Хитойда эса оқ рангга талаб юқори: у ердаги автомобилларнинг 57 фоизи шу рангга бўялган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”