07:35 / 24.12.2020
1 582

UzAuto Motors янги стандартлар жорий этилиши туфайли Асакадаги заводни вақтинча тўхтатади

UzAuto Motors янги стандартлар жорий этилиши туфайли Асакадаги заводни вақтинча тўхтатади
Фото: «Autostrada.uz»
GM компаниясидаги ҳамкорлар билан ишлар олиб борилиши натижада UzAuto Motors расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Таъкидланишича, сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.

Шу билан бир вақтда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги Chevrolet дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Маълум қилинишича, бундан аввал дилерлик тармоғини Chevrolet брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган.

Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади.

Қайд этилишича, дилерлик тармоғи томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати хам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади. Ушбу хизматларнинг сифат даражаси кадрларни тайёрлаш, содиқлик дастурларини жорий қилиш, мижозларнинг фикрларини ўрганиш ва бошқа кўплаб амалга оширилаётган ишлар эвазига ошириб борилади.

САП (System Analysis and Program Development) дастурий таъминотини жорий этилиши эса савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда маркетинг жараёнларини яна-да самарали ташкил этишга имкон беради.

«Ушбу ўзгаришларнинг барчаси 2020 йилга режалаштирилган бўлиб, бу ўзгаришлардан асосий мақсад Chevrolet харидорлари автомобилни ваколатли дилерлардан сотиб олишлари ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнидан қониқиш ҳосил қилишлари ҳамда, ўзларини биз учун энг муҳим ва қадрли эканликларини ҳис қилишларига қаратилган», – дейилади компания хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)