17:47 / 24.12.2020
1 392

Энг сифатли мотор ўрнатувчи автомобил компаниялари рейтинги тузилди (топ-10)

Энг сифатли мотор ўрнатувчи автомобил компаниялари рейтинги тузилди (топ-10)
Фото: «Mitsubishicars.com»
«CarMD» (АҚШ) мутахассислари ўз машиналарига энг сифатли мотор ўрнатувчи автомобилсозлик компаниялари рейтингини тузишди.
Компания 1996 йилдан 2020 йилгача ишлаб чиқарилган 15,5 миллионта автомобиль ҳақида тўпланган маълумотларни таҳлил қилди.

Хусусан, моторнинг носозлигидан ва текшириш кераклигидан дарак берувчи индикаторлар қанчалик кўп ишга тушгани (2019 йил 1 октябридан 2020 йил 30 сентябригача давр) ҳисобга олинган.

Демак, «CarMD» талқини бўйича японлар ва немислар пешқадам: биринчи ўринда — «Mitsubishi», иккинчи — «Mercedes-Benz», учинчи — «Volkswagen».

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда «Buick» ва «Ford» автомобиллари. Топ-10га, шунингдек, «Mazda», «BMW», «GMC», «Subaru» ва «Cadillac» автомобиллари киритилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)