21:50 / 03.01.2021
2 544

Автомобиль ёниб кетишининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар

Автомобиль ёниб кетишининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар
Фото: «Zen.yandex.com»
Автомобиль ёниб кетишининг олдини олиш мақсадида қутқарувчилар қишда автоуловни мунтазам техник кўрикдан ўтказиб туришни, ёнғин ўчиргични салонда сақлашни ҳамда автомобиль ичида сигарета чекмасликни маслаҳат беришади.

Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, автомобилда ёнғин келиб чиқишига электр жиҳозлар, шунингдек, бошқа тизимлар, механизмлар ва бутловчи қисмлардаги носозлик сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, баъзи қисмларнинг юқори ҳарорати, машинада чекиш, хавфли юкларни нотўғри ташиш ёки ЙТҲ ёнғинга олиб келиши ҳеч гап эмас.

«Ёнғиннинг олдини олиш учун мутахассислар ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида машинани мунтазам техник кўрикдан ўтказиб туришни тавсия этишади. Қўшимча ускуналарни (радио, магнитафон, сигнализация, иситгич ва ҳоказоларни) ўрнатиш ҳам махсус марказларда амалга оширилиши даркор», — дейилади материалда.

Қайд этилишича, ҳар бир автомашинада ёнғинга қарши бирламчи воситалар бўлиши зарур: камида икки литр ҳажмдаги яроқли ўт ўчиргич. Шунингдек, керак бўлиб қолганда уни олиш имкониятини таъминлаш зарур.

Ўт ўчиргични салонда, автомобиль эгасига яқинроқ жойда сақлаган маъқул. Уни юкхонада қолдириш тавсия этилмайди, чунки фавқулодда вазиятда уни олиш қийинчилик туғдириб қолиши мумкин.

«Ўт ўчиргичдан фойдаланиш муддати ўтганига йўл қўймаслик керак. Яъни уни вақтида созлаб туриш лозим, чунки керак бўлиб қолганда ишламай қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Машинада чекишдан сақланинг, умуман чекмасангиз ҳам майли», — дея маслаҳат беришади мутахассислар.

Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, автоуловдаги ёнғин белгиларини шу заҳоти аниқлаш мумкин. Бензин ҳиди ёки куйган резина, салондаги симлар иси, капот тагидан тутун чиқиши — буларнинг ҳаммаси ёнғиндан дарак беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобиль ёниб кетишининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар