date

Тошкентда эшиксиз Cobalt автомобили ҳаракатланаётгани қайд этилди

Тошкентда эшиксиз Cobalt автомобили ҳаракатланаётгани қайд этилди

Ўзбекистон пойтахти кўчаларида ҳайдовчи томонидаги эшиги йўқ бўлган Cobalt автомашинаси ҳаракатланатётганда ЙПҲ ходимлари томонидан тўхтатилди.

Бу машина тасвирланган сурат фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, бу машина эгаси Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Чуқурсой кўчасида тўхтатилган.

Гувоҳларнинг айтишича, бу машинада шунингдек, давлат рақамлари ҳам мавжуд эмасди.
“Водители Ташкента” гуруҳида жойлаштирилган пост остида қолдирилган изоҳларда бу ҳайдовчини максимал миқдордаги жарима билан жазолаш кераклиги таъкидлаб ўтилган.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда эшиксиз Cobalt автомобили ҳаракатланаётгани қайд этилди