12:20 / 25.01.2021
2 875

Янги авлоддаги Tracker’нинг нархи маълум қилинди

Янги авлоддаги Tracker’нинг нархи маълум қилинди
Жорий йилнинг 25 январь кунидан бошлаб Chevrolet Tracker кроссовери ўрнини янги авлоддаги Tracker эгаллайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» хабар бермоқда. Янги Tracker панорама люк, LED чироқлар ва 8 дюймлик сенсорли экранга эга бўлган аудиотизим билан жиҳозланган.

Машинанинг техник хусусиятлари қуйидагича:
- замонавий уч цилиндрли ECOTEC турбомотор;
- аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л/100 км, қуввати 123 от кучи;
- 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;
- калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;
- ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган «STOP-START» интеллектуал тизими;
- янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Янги Tracker’нинг нархи бошланғич комплектацияда 145 млн сўмдан бошланади. LT комплектация эса - 193 043 478 сўм.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги авлоддаги Tracker’нинг нархи маълум қилинди