17:07 / 30.01.2021
2 839

Россияда митти Heinkel Тур 154 автомобили янги Tracker нархида сотувга қўйилди (фото)

Россияда митти Heinkel Тур 154 автомобили янги Tracker нархида сотувга қўйилди (фото)
Фото: «Auto.ru»
«Avto.ru» сайтида ноёб Heinkel Тур 154 автомобили сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Сотувчининг сўзларига кўра, бу Россия ҳудудидаги ягона нусха бўлиши мумкин, у 1958 йилда ишлаб чиқарилган ва Европада реставрация қилинган. Митти автомобиль 1,850 миллион рублга (24 минг доллар) баҳоланмоқда, бу пулга Ўзбекситонда янги Chevrolet Tracker харид қилиш мумкин.

Ишлаб чиқарилганига 63 йил бўлган автомобиль ҳозирга қадар 27 528 километр йўл босган. Машина 10 от кучига эга 0,2 литрли двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Бу каби агрегат ёрдамида машина соатига 90 километргача тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Фото: «Auto.ru»
Heinkel Тур 154 кузови тўқ қизил рангга бўялган, салони эса қизил чигиллари бор оқ чарм билан қопланган. Автомобильнинг эшиги битта ва у олд устунда жойлашган, худди машҳур BMW Isetta’даги каби.

Узунлиги, эни ва баландлиги мос равишда 2550, 1370 ва 1320 миллиметр бўлган автомобилнинг оғирлиги 243 килограммни ташкил этади.

Фото: «Auto.ru»
Моделнинг уч ва тўрт ғилдиракли версияларини ишлаб чиқариш билан Эрнст Хейкел томонидан асос солинган Heinkel Flugzeugwerke авиасозлик компанияси шуғулланган. 1958 йилда ишлаб чиқариш тугатилган, Буюк Британияда эса машиналарни 1996 йилга қадар Trojan маркаси остида ишлаб чиқариш давом этган. Heinkel моделлардан жами 11 975 нусха йиғилган.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россияда митти Heinkel Тур 154 автомобили янги Tracker нархида сотувга қўйилди (фото)