22:13 / 11.02.2021
1 053

Дунёдаги энг кучли серияли пикап сайёрадаги энг тезкор Mustang’га қарши (видео)

Дунёдаги энг кучли серияли пикап сайёрадаги энг тезкор Mustang’га қарши (видео)
Кадр: YouTube
YouTube’даги The Fast Lane Truck каналида бир қарашда ўзаро рақобат борасида унчалик мос келмайдиган автомобилларнинг пойгаси тасвирланган видео пайдо бўлди. Чорак мил масофага уюштирилган пойгада Dodge Ram 1500 TRX ва Ford Shelby GT500 ўзаро рақобатлашди, деб хабар беради Motor. Иккита пойга натижасига кўра, энг кучли серияли пикап рақибини ортда қолдирди.

Ford Mustang Shelby GT500 770 от кучи ва 847 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир 5,2 литрли V8 алюминий мотори билан жиҳозланган. Агрегат етти поғонали «робот» узатмалар қутиси ва иккита тепки ёрдамида бошқарилади. Энг тезкор серияли Mustang соатига 100 километр тезликка 3,5 сонияда эришади. Шу билан бирга, чорак милни ташкил этган пойга масофасини орқа узатмали спорткар 11 сонияда босиб ўтган.

Тўлиқ узатмали Dodge Ram 1500 TRX капоти остида 6,2 литрли V8 HEMI компрессори ўрин олган. Motor 712 от кучи ва 881 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир. Агрегат саккиз поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Энг тезкор пикап соатига 100 километр тезликка 4,5 сонияда эришади. Максимал тезлиги — 190 км/соат.

Биринчи пойгада Shelby GT500 стартда бироз ушланиб қолиши оқибатида Ram 1500 TRX финишга биринчи бўлиб етиб келган. Иккинчи уринишдан олдин Mustang лонч-назоратни фаоллаштирган — бироқ бу ҳам ёрдам бермаган. Оғир пикап пойга аввалидан ўзиб кетган ва финишга спорткардан тахминан ярим корпусга олдинроқ етиб келган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)