Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда «тонировка» нархлари икки бараварга арзонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати буни асоссиз хабар дея изоҳлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 547-сон Қарорнинг 2-банди, «в» кичик бандига кўра:
«М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:
- орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;
- орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади» - дея кўрсатиб ўтилган.
Ушбу Қарорнинг 2-банди «г» кичик бандига кўра:
- М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда ушбу банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади – дея кўрсатиб ўтилган.
Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади.
«Барча норасмий саҳифалар эгаларидан, тасдиқланмаган, ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб, асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилишини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди