Фото: Lexus
J.D. Power консалтинг агентлиги минилган машиналар эгалари ўртасида ҳар йилги сўровномасини ўтказиб, дунёдаги энг ишончли уч йиллик автомобиллар рейтингини тақдим этди. Етакчилар қаторидан Lexus, Porsche ва Kia маркалари ўрин олган бўлса, Land Rover, Alfa Romeo ва Jaguar охирги поғоналарни банд этди. Рейтинг АҚШдаги 33 минг респондент ўртасида ўтказилган сўровномага асосланган, деб хабар беради Motor.
J.D. Power’нинг усули оддий: агентлик мутахассислари ҳар бир бренднинг 100 нафар эгаси ўртасида сўровнома ўтказади ва уч йил давомида фойдаланиш вақтида аниқланган муаммоларни ҳисоблаб чиқади. Бунда барча носозликлар ҳисобга олинади: йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган жиддий муаммолардан тортиб, мультимедия тизимидаги узилишларгача.
J.D. Power’нинг 2020 йилги рейтингининг юқори поғонасидан Lexus маркаси ўрин олди: япон премиум-брендининг 100 автомобили бўйича 81 та шикоят келиб тушган. Иккинчи ўринда Porsche (86 та) бўлса, учинчи поғона Kia’га насиб этди (97). Кучли еттиликдан Toyota (98), Buick (100), Cadillac (100) ва Hyundai (101) маркалари ўрин олган. Ўтган йили етакчига айланган Genesis эса 102 та шикоят билан саккизинчи поғонага тушиб кетди.
Фото: J.D. Power
Lexus маркаси J.D. Power рейтингида сўнгги 10 йилдан буён тўққизинчи маротаба етакчилик қилмоқда. Шунингдек, анъанавий равишда рўйхат охиридан Jaguar, Land Rover ва Chrysler маркалари ўрин олган. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, АҚШдаги уч йиллик автомобилларнинг ишончлилиги йилдан йилга ортмоқда: масалан, соҳадаги ўртача кўрсаткич 100 та автомобилга 121 нуқсонни ташкил этмоқда ва бу 32 йил ичидаги энг яхши кўрсаткич.
Шу билан бирга, айрим автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг ўрни бир йил ичида сезиларли даражада ёмонлашган: масалан, Volkswagen 2019 йилда эгаллаган 6-поғонасидан рўйхатнинг охирига тушиб кетди. Энг ишончли модель дея J.D. Power экспертлари Porsche 911’ни тан олган. Америка агентлигининг рейтингида биринчи бор Tesla ҳам пайдо бўлган, бироқ ишлаб чиқарувчининг ҳисоб-китобларидаги ўзига хослик сабаб электрокар ҳисобдан ташқарида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди