2 567
«Ўтган йили Spark ва Nexia'дан 550 млрд сўм зарар кўрганмиз. Equinox, Malibu ва Trailblazer сотиш зарарни қоплаяпти» – UzAuto Motors масъули
Азизбек Шукуров
Kun.uz хабарига кўра, тадбир давомида ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ОАВ ходимлари жамият мутасаддиларидан Equinox сингари қиммат автомобилларни чет элдан олиб келиб, устига 50 фоиз маблағ қўйилиб сотилаётгани бўйича изоҳ сўрашди.
“UzAuto Motors АЖ Equinox, Malibu ва Trailblazer каби машиналарнинг импортёрига, сотувчисига айланди, деган гаплар пайдо бўлди. Шунинг учун айтиб ўтмоқчиман, ўтган йили 280 мингта машина ишлаб чиқардик. Equinox ва Malibu каби машиналар 10 мингта сотилган. Нисбатини олсак, нечта машина тайёр ҳолатда олиб кириб сотилди, нечта машина ишлаб чиқарилди, деганда қиммат автомобиллар сотуви 5 фоиздан ошмайди. Яъни, маҳсулотларнинг 5 фоизини олиб кириб сотяпмиз, 95 фоизини ўзимиз ишлаб чиқаряпмиз.
UzAuto Motors бизнес модели шундай қилинганки, иложи борича оммага мослашган машиналарга минимал даромад қўйилган. Тижорат сирини очяпман сизларга, баъзиларида, масалан, Spark ва Nexia каби машиналарда даромад умуман йўқ. Нафақат даромад, балки йўқотиш бор. Шунинг учун оммага арзонроқ машина етказиш имкониятини яратиш мақсадида биз қиммат машиналар даромадини баланд қилиб қўямиз. Бу - қиммат машинадан олаётган даромадимиз ҳисобига арзон машина йўқотаётган пулни қоплаш учун ўйланган тадбир.
Аниқ мисол, Spark билан Nexia’дан ўтган йили 550 млрд сўм пул йўқотдик. Бу соф зиён. Қиммат машиналардан 500 млрд сўм фойда кўрдик. Сизларга савол, сизлар ҳам менга ўхшаган фуқаросизлар. Мана шу Equinox, Malibu нархларини тушириб, Spark, Nexia нархини кўтариб қўйган яхшими ёки ҳозирги ҳолатда бизнес моделни давом эттирган яхшими, деган савол турибди-да. Нима деб ўйлайсизлар?” - деди “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси ўринбосари Азизбек Шукуров. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди