Фото: РИА Новости
Tesla ўзининг электромобилларидаги датчиклардан жосуслик учун фойдаланилмаслигини таъминлашга интилмоқда, деди компания бош директори Илон Маск «Хитой тараққиёт форуми 2021»даги онлайн конференциясида.
19 март куни Ғарб оммавий ахборот воситалари Хитой расмийлари ҳарбий хизматчилар ва давлат корхоналари ходимларининг Tesla электромобилларидан фойдаланишни чеклаш ниятида эканлиги ҳақида хабар беришган эди. Хусусан, Reuters ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Tesla автомобилларига Хитой ҳарбий мажмуалари ҳудудига кириш тақиқлангани ҳақида маълум қилган.
Таъкидланишича, ушбу қарорга Tesla ўзини ўзи бошқариш тизимида фойдаланадиган видеокамералар тўплаган маълумотларнинг тарқалиши хавфи сабаб бўлган. Илон Маск ушбу хабарлар тўғрисида 20 март куни бўлиб ўтган онлайн-конференция давомида фикр билдирган.
«Биз ҳар қандай маълумотларнинг махфийлигини сақлашдан жиддий манфаатдормиз. Агар Tesla Хитойда ёки бошқа жойда жосуслик учун машиналардан фойдаланса, биз ишимизни тўхтатиб қўямиз», — деган Маск.
Хитой электромобиллар, жумладан Tesla учун дунёдаги энг йирик бозорлардан биридир. 2020 йилда Teslaнинг электромобилларининг тахминан 30 фоизи Хитойга сотилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди