3 230
Давлат органлари энди фақат ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва махсус техникаларни харид қилиши мумкин
Ўзбекистон Президенти «Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан 2021—2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланган.
Ушбу кўрсаткичларга кўра:
- 2021—2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 2770 та техникалар харид қилиниши ва ушбу мақсадлар учун 1,934 триллион сўм, шу жумладан, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан — 1,202 триллион сўм, республика бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан — 500,5 миллиард сўм, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан — 231,6 миллиард сўм йўналтирилиши;
- 2021—2023 йилларда давлат корхоналари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан жами 1488 та техникалар харид қилиниши ва ушбу мақсадлар учун 1,236 триллион сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.
Белгиланишича, харид қилиш кўрсаткичларида назарда тутилган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибюторларидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади.
Молия вазирлиги кўрсаткичларда назарда тутилган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда харид қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилда республика бюджетидан қўшимча 500,5 миллиард сўм ажратади. Шунингдек, 2022 ва 2023 йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур бюджет маблағларини ҳисобга олиш топширилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари