12:07 / 16.04.2021
3 833

Chevrolet Onix турли соҳа вакиллари ва блогерлар иштирокида синовдан ўтказилди


Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors  истеъмолчилар эҳтиёжларини аниқлаш ва ички бозордаги талабни ўрганиш мақсадида Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини синовдан ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, турли соҳа вакиллари ва блогерлар иштирокидаги ушбу тадбир Тошкентдаги Турин политехника университетида бўлиб ўтди. Иштирокчилардан синовдан ўтаётган моделлардан истеъмолчиларнинг кўнгиллари тўлгани ёки камчиликлари борасида: автомобиль дизайни, қулайлиги ва бошқа кўплаб жиҳатларини ўрганишга қаратилган сўровнома ўтказилган.

Сўровномалар натижаси Ўзбекистонда серияли ишлаб чиқарилиши кутилаётган ушбу автомобилларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига асос бўлади.

Chevrolet Onix ҳам, Tracker ҳам Асакадаги UzAuto Motors заводида ишлаб чиқарилади. Янгиланган Tracker аллақачон сотувга чиққан — унинг биринчи партияси сотувга чиқарилган биринчи куннинг ўзидаёқ сотилиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга Chevrolet Onix’нинг синов учун намуналари олиб келинди. Ўзбекистонда ушбу автомобилни ишлаб чиқариш 2022 йил октябрь—декабрь ойларида бошланиши ва 9—12 минг доллар атрофида сотилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва янги авлод Chevrolet Tracker автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида илк бор 2019 йил июнида маълум бўлган эди.

Дастлабки режа бўйича, Onix’ни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич 60 фоизга етказилиши, унинг хориждан олиб келинадиган эҳтиёт қисмлари умумий қиймати (2019 йил июль ойи ҳолатига кўра) 2300 долларни, маҳаллий эҳтиёт қисмларининг умумий нархи эса 4200 долларга баҳоланаётган эди.

Компания 2019 йилги баёнотида 2020 йилдан Global Emerging Markets (GEM) ягона бюджет платформасида Chevrolet Onix седани ва бошқа бир қатор янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини маълум қилган эди.

Янги авлод Chevrolet Onix седанининг халқаро тақдимоти 2019 йил баҳорида Хитойда бўлиб ўтган, кейинроқ General Motors компанияси моделнинг эски авлоди анча талабгир бўлган Жанубий Америка бозори учун мўлжалланган алоҳида вариантини намойиш этган эди. Бразилия учун мўлжалланган Chevrolet Onix 2020 модели ўз номида махсус Plus қўшимчасини олган. Айнан шу минтақа учун моделнинг хэтчбек кўриниши ҳам ишлаб чиқилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Onix турли соҳа вакиллари ва блогерлар иштирокида синовдан ўтказилди