17:13 / 30.04.2021
2 691

Тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди


«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–688-сон, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори қатъий белгиланди.

Бунда фуқаролар учун БҲМнинг 20 баравари (илгари 20 бараваридан 30 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – 30 баравари (илгари 30 бараваридан 50 бараваригача) миқдорида жарима назарда тутилган.

Шунингдек, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (илгари 3 баравари) этиб белгиланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди