Фото: Citroen
Citroen компанияси ихчам Аmi квадрациклининг тижорий версиясига айланган My Ami Cargo электрокарини тақдим этди. Саккиз от кучига эга двигатель ўрнатилган мазкур фургонча нархи 6490 доллардан бошланади. Бу пулга ҳамёнбоп Lada Granta харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Юк ва йўловчиларни ташишга мўлжалланган Citroen Аmi фургонини қайта ишлаш жараёнида унинг битта ўриндиғи олиб ташланиб, ўрнини 260 литрлик пластик бокс сиғадиган икки поғонали пол эгаллаган. Ишчи юза вазифасини бажарувчи ечиладиган қопқоғи 40 килограммгача юкни кўтаришга қодир.
Фото: Citroen
Шунингдек, электрокарнинг орқа қисмида яна бир бўлмача мавжуд, My Ami Cargo’га узунлиги 1,2 метргача, ҳажми эса 400 литргача юкни жойлаштириш мумкин. Ҳамёнбоп фургондан, шунингдек, турли чўнтаклар, тўрлар, юкхона учун камарлар ўрин олган. My Ami Cargo’нинг хавфсизлик ёстиқчаси йўқ, бироқ максимал тезлиги ҳам юқори эмас — соатига 45 километр.
Фото: Citroen
Автомобиль саккиз от кучига эга электромотор билан жиҳозланган. Сиғими 5,5 киловатт/соатга тенг аккумулятор ёрдамида бир марта қувватланиш орқали 75 километр йўл боса олади. Маиший электр тармоғи ёрдамида уни 3 соатда тўлиқ қувватлантириш мумкин.
Citroen’нинг маълум қилишича, ихчам фургондан пандемия шароитида турли етказиб бериш хизматларида фойдаланиш мумкин. Велосипедлардан фарқли ўлароқ у ёмғирдан ҳимояланган ва зарурат туғилган совуқ ҳавода иситиш тизимига ҳам эга.
Фото: Citroen
Citroen My Ami Cargo Франция бозорида 2021 йилнинг июнидан сотувга чиқади. Уни бирданига харид қилиш ёки узоқ муддатга ижарага олиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди