00:01 / 06.06.2021
1 581

Вьетнамлик блогер ўғли учун ёғочдан ҳаракатланадиган Lamborghini Sian ясади (видео)

Вьетнамлик блогер ўғли учун ёғочдан ҳаракатланадиган Lamborghini Sian ясади (видео)

Чионг Ван Дао исмли ветнамлик блогер ўзининг YouTube’даги каналига Lamborghini Sian’нинг ёғочдан нусхасини яратиш жараёни тасвирланган видеороликни жойлайди. Уста электромотор, аккумулятор батареялари ва функционал трансмиссияга эга суперкар нусхасини ўғли учун яратган, деб хабар беради Motor.

Эълон қилинган видеороликка блогер 65 кунлик меҳнатини жойлаштирган. Турли дурадгорлик асбоб-анжомлари, шунингдек, силлиқловчи машина ва бензопиладан фойдаланган ҳолда уста ҳақиқий Lamborghini Sian’нинг кузовини нусхасини ясашга муваффақ бўлган. Эркак ёғоч платформага ҳақиқий трансмиссия, алоқа узатмаларини ўрнатгани сабаб ёғоч машинанинг эшиклари битта тугмани босиш орқали очила бошлаган.

Кейинги босқичда блогер олд ойна, ёруғлик диодли олд оптика, шунингдек, орқани кўришга мўлжалланган кўзгу ва тепкиларни ўрнатган. Шундан сўнг, эркак ёғоч бўлагидан рул чамбараги ва ўриндиқни қирқиб олган. Lamborghini’нинг асосий ўзига хослиги — электромотр ва аккумулятор блоки бўлиб, унинг ёрдамида ўйинчоқ суперкар ҳаракатлана олади.

Иш якунлангач, эркак ўғли билан бирга ёғоч суперкарда ҳаракатланишга борган. Ихчам ўлчамлар ва тезлигининг юқори эмаслигига қарамай, Lamborghini маҳаллий автомобиль йўли бўйлаб ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳаракатланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Вьетнамлик блогер ўғли учун ёғочдан ҳаракатланадиган Lamborghini Sian ясади (видео)