22:36 / 08.06.2021
2 989

"Андижон" раҳбари ваъда қилган "Форд Мустанг" Андижонга етиб келди. Ушбу автомобиль кимга берилади?

"Андижон" раҳбари ваъда қилган "Форд Мустанг" Андижонга етиб келди. Ушбу автомобиль кимга берилади?

“Андижон” клуби раҳбари мавсум аввалида ўтказилган тақдимот маросимида жамоа учинчи ўринни эгалласа, ҳар бир футболчига “Форд Мустанг” машинасини ваъда қилганди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу автомобиль Андижонга етиб келган ва у мавсум охирида жамоанинг энг яхши футболчисига топширилади.

“Жамоамиз футболчиларининг юқори натижалари учун ваъда қилинган "Форд Мустанг" автомашинаси Андижонга етиб келди. Аммо бу мавсум ёшлардан ташкил топган жамоамизнинг натижалари режадагидек бўлмаганлиги сабабли автоулов футболчиларга насиб этмайдиган бўлди.

Эндиликда жамоамиз натижалари яхшиланиши учун катта ҳисса қўшадиган, етакчиликни қўлга оладиган ҳамда энг яхши футболчи деб эътироф этиладиган биргина футболчи ушбу супер автомашина соҳибига айланиши мумкин.

Жамоамизнинг бу мавсум Суперлигада қолиши учун ҳам раҳбарият томонидан катта мукофот ваъда қилинган”, - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” 9 турдан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда Суперлига мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. “Бургатлар” 1 та ўйин кам ўтказишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » "Андижон" раҳбари ваъда қилган "Форд Мустанг" Андижонга етиб келди. Ушбу автомобиль кимга берилади?