18:25 / 19.07.2021
4 320

Россиялик блогер шаҳар кўчалари бўйлаб ёғоч «Жигули»да ҳаракатланди


Кадр: YouTube
Вячеслав Исмаилов исмли пермлик видеоблогер ўзининг YouTube’даги каналига дўсти билан шаҳар бўйлаб ёғочдан ясалган «Жигули»да ҳаракатлангани тасвирланган роликни жойлаштирди. Эртаси куни эркакнинг уйига ЙҲХББ ходимлари ташриф буюриб, уни йўл ҳаракати қоидаларининг 3 та моддаси бўйича қоидабузарлик содир этганликда айблаган — ролик муаллифи уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин, деб хабар беради Motor.

Ноодатий «Жигули» классик «ВАЗ» моделлари каби кўринишга эга, бироқ унинг ойналари ва юкхонаси йўқ. Олд ойна ўрнига машинага металл тўр ўрнатилган. Видеоблогер кузовнинг металл панелларини алмаштирган ёки ёғоч тахталар билан ёпган. Блогернинг сўзларига кўра, у классик «Жигули»ни қўшни қишлоқдан 120 минг рублга (1,6 минг доллар) сотиб олган. Вячеслав «модификация» учун қанча маблағ сарфлагани номаълум.

Блогер қўлбола автомобилни Перм кўчаларида синовдан ўтказишга қарор қилган. Трест-драйв вақтида ноодатий «Жигули» атрофдаги одамлар эътиборини ўзига тортган ва натижада транспорт воситаси ҳақида маҳаллий ОАВ хабар топган. Бундан ташқари, интернет орқали эълон қилинган видео ҳам кўпчиликнинг эътиборига тушган.

Қизиқувчилар қаторида ЙҲХББ ходимлари ҳам бор бўлиб, улар эртаси куни блогерга нисбатан учта модда бўйлаб айбловни илгари сурган: давлат рақамларисиз транспорт воситасини бошқариш, транспорт воситаси конструкциясига ноқонуний ўзгартириш киритиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказилмаган автомобилни бошқариш. Шундай қилиб, ёғочдан йиғилган «Жигули»да ҳаракатланиш блогерга уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш ёки 5 минг рубль жаримага олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россиялик блогер шаҳар кўчалари бўйлаб ёғоч «Жигули»да ҳаракатланди