Фото: IXBT
Янги Jeep Wrangler Xtreme Recon йўлтанламаси 85 сантиметргача чуқурликдаги сув тўсиқларини босиб ўтиши мумкин, бироқ келажак Jeep’и сув остида ҳам ҳаракатланишга қодир бўлади, деб ёзади IXBT.
Jeep компаниясига эгалик қилувчи Stellantis электромобилининг тақдимоти давомида тўлиқ сув остида бўлса-да, ёритиш тизимлари ишлаётган Jeep Wrangler автомобилининг тизер-тасвири эълон қилинган эди. Келажакда бу ҳақиқатга айланиши мумкин.
«Эҳтимол, бу 2030 йилдан кейин амалга ошса керак, аммо билмадим, кўплаб фанат ва ишқибозлар бу ҳақида сўрамоқда. Jeep ҳамжамиятида бир нечта телба, жуда ҳайратланарли инсонлар бор бўлиб, ҳозирда улар ички ёнув двигатели билан шу каби ишларни амалга оширмоқда. Шундай экан, аккумуляторли электромобил нималарда қодир бўлишини тасаввур қилишингиз мумкин», — дейди Jeep бош директори Кристиан Менье.
Электромобилларнинг ҳаво кирадиган панжаралари ва газ чиқарадиган трубалари йўқ, шу сабабли назарий жиҳатдан қурилмалар ишончли ҳимояланса, улар сув остида ҳам ишлай олади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида Jeep’нинг Лондондаги Европа офиси дунёдаги энг экстремал «стейкейшн-мотел»ни очганди. Унда биргина номер бор, бироқ у ердан 70 метр баландликда — The О2 Arena кўнгилочар комплексининг таянч устунларида жойлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди