Фото: UzAuto Motors
Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 108 780 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34 675 донага кам демак. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2021 йилда деярли барча моделларни ишлаб чиқариш қисқарган, айниқса, бу Spark’ка қаттиқ таъсир кўрсатган — ушбу моделни ишлаб чиқариш қарийб 60 фоизга тушиб кетган. Damas ва Лабо моделларида эса аксинча:
Фото: Давлат статистика қўмитаси
Микросхемалар танқислигининг бунга қандай алоқаси бор?
Аввалроқ UzAuto Motors ярим ўтказгичлар танқислиги сабаб ишлаб чиқариш кескин тушиб кетгани ва оқибатда етказиб бериш муддатлари узайганини маълум қилганди.
«Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилмоқда ҳамда бунга қарши ‘Ўзавтосаноат’ АЖ фаол кураш олиб бормоқда», — дея баёнот берган компания.
Танқислик UzAuto Motors’га қандай таъсир кўратмоқда?
Компаниянинг ҳар бир автомобилида 100—300 та ярим ўтказгичлардан фойдаланилган эҳтиёт қисмлар мавжуд. Улар спидометр, электр кучайтиргич, магнитола, шунингдек, навигация ва бошқа жойларда ишлатилади.
GM автомобиль заводлари ҳар ҳафта ярим ўтказгичларни глобал миқёсда тақсимлайди. Жараён тўрт босқичга бўлинган — ишлаб чиқаришдан тақсимлаш штабига, у ердан етказиб берувчи ва автомобиль заводига.
Масалан, Cobalt учун модуллар Мексикадан, Nexia, Lacetti, Spark учун эса Жанубий Кореядан олиб келинади. Жами 67 та компонент учун 38 та етказиб берувчи мавжуд.
Аввалроқ UzAuto Motors раҳбари етказиб берувчилар таъминотдаги узилишлар аниқ бир санада бартараф этилиши бўйича 100 фоизлик кафолат йўқлигини, тақчиллик 2021 йилнинг учинчи ёки тўртинчи чорагида ҳал бўлиши мумкинлигини, бироқ заводни тўхтатиш режалаштирилмаётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни ижтимоий тармоқлардаги расмий доираларга алоқадор манбаларда UzAuto Motors автомобилларини сотиб олиш учун «шапка» тизими қайта тиклангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди (аслида одамлар орасида бу каби гап-сўзлар Асакадаги автозавод фаолиятида 2021 йил февраль ойида кузатилган салкам бир ойлик танаффусдан сўнг, автомобилларни етказиб бериш ўртача 1—2 ойга кечикиши маълум қилинганидан кейин пайдо бўлган эди).
UzAuto Motors бу каби гап-сўзларга муносабат билдираркан, автомобиль ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиб кетиши ортидан юзага келган тақчилликдан «баъзи бир виждонсиз субъектлар» фойдаланишга уриниб, «спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилаётгани»ни тан олди. Қайд этилишича, «Ўзавтосаноат» бундай ҳолатларга қарши фаол кураш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади