UzAuto Motors компанияси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати инспекциясининг маълумотлар базаси билан ўз базасини синхронлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу янги автомобилларнинг ноқонуний хариди ва савдосининг олдини олиш учун амалга оширилмоқда, деб хабар беради компания матбуот хизмати.
Лойиҳа Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олиш ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Компаниядагиларнинг таъкидлашича, пандемия вақтида ва бутун дунёда ярим ўтказгичлар тақчиллиги шароитида улар заводнинг тўлиқ тўхтатишидан ва иш ўринларининг қисқартирилишидан қочишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, ишлаб чиқаришнинг кескин тушиб кетиши янги машиналар тақчиллигини юзага келтирган.
«Ушбу салбий оқибатлар автомобилларни сотиш ҳамда сотиб олишнинг ноқонуний йўлларини келтириб чиқарди. Шаффоф савдо тизимининг мавжудлиги ва коррупцияга қарши курашиш бўйича турли хил чора-тадбирларга қарамай, баъзи бир шахслар ўз даромадини чиқариб олиш ҳамда тизимни четлаб ўтишнинг янги методларини топишади», — дейилади хабарда.
Шундай қилиб, яқинда сотув тизими ёрдамида бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10, 20 ва ҳаттоки 200 та келишув шартномаларининг тузилганлик ҳолатлари аниқланган. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу шахслар юзага келган ҳолатни ўз бизнесига айлантириб, «қўйилган навбатини кутишни хоҳламайдиган шахсларга ўз навбатини имтиёзли бериш мақсадида шартномалар тузади».
UzAuto Motors мижозларнинг юзага келган вазият бўйича норозиликларини инобатга олган. Бироқ компания маълумотларига кўра, UzAuto Motors ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мижозларнинг шахсий мурожаатлари ва шикоятларисиз на тезкор чора-тадбирлар кўриш, на жиноий иш бўйича тергов олиб бориш ҳуқуқига эга эмас.
«Ноқонуний битимлар тузишда қатнашган ҳар бир иштирокчи жиноий жавобгарликка тортилади. Ушбу ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки компаниянинг call-center хизматига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчидир», — дея қайд этилади хабарда.
Автомобиль сотиб олиш жараёнида тамагирлик ёки коррупциянинг бошқа турлари билан тўқнаш келган мижозлар, хусусан, у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартноманинг йўқлиги кузатилса, зудлик билан UzAuto Motors компанияси call-center марказининг телефони — (78) 141-77-77 ёки Бош прокуратуранинг 1007 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни ижтимоий тармоқлардаги расмий доираларга алоқадор манбаларда UzAuto Motors автомобилларини сотиб олиш учун «шапка» тизими қайта тиклангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди (аслида одамлар орасида бу каби гап-сўзлар Асакадаги автозавод фаолиятида 2021 йил февраль ойида кузатилган салкам бир ойлик танаффусдан сўнг, автомобилларни етказиб бериш ўртача 1—2 ойга кечикиши маълум қилинганидан кейин пайдо бўлган эди).
UzAuto Motors бу каби гап-сўзларга муносабат билдираркан, автомобиль ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиб кетиши ортидан юзага келган тақчилликдан «баъзи бир виждонсиз субъектлар» фойдаланишга уриниб, «спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилаётгани»ни тан олди. Қайд этилишича, «Ўзавтосаноат» бундай ҳолатларга қарши фаол кураш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди