Йўл-транспорт ҳодисаси бу нима?
Транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса йўл-транспорт ҳодисаси ҳисобланади.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг харакатлари
- транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги; авария ишораларини ёқиши (ўчиб ёнувчи сариқ чироқлар) ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши;
- шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши (тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифи, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик ҳужжатини кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши);
- агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилса қатнов қисмини бўшатиши (қатнов қисмини бўшатиш ёки шикастланганларни ўз транспорт воситасида даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш зарур бўлганда, йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар аввало транспорт воситаси, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларнинг ҳолатини гувоҳлар иштирокида дастлабки қайд этишни амалга ошириш, уларнинг йўқолмаслиги ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларни кўриши);
- ҳодиса ҳақида ички ишлар органлари (102) га хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ички ишлар органлари ходимларининг келишини кутиши.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тузиладиган маъмурий баённомада қандай маълумотлар бўлади ва қайси ҳужжатлар илова қилинади?
- маъмурий баённомада тўлдирилган сана, жой, ким томонидан тўлдирилганлиги (кўкрак нишони, лавозими, унвони) ва кимга нисбатан тўлдирилаётганлиги, транспорт воситаси (русуми, давлат рақам белгиси, транспорт воситасини қайд қилиш гувоҳномаси), ҳуқуқбузарнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилганлиги, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой ва унинг тафсилотлари, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилган банди ва бошқа маълумотлар акс эттирилади ва унга ҳодисанинг чизмаси, шунингдек ҳодиса иштирокчиларининг, гувоҳларининг тушунтиришлари илова қилинади.
Йўл-транспорт ҳодисанинг чизмасида қандай маълумотлар акс эттирилади ва ким томонидан имзоланади?
- ҳодисанинг чизмасида транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги ҳолатини тиклаш имконини берувчи аниқ маълумотлар (уларнинг муқим объектларга нисбатан ҳолати) кўрсатилади ҳамда чизма уни чизган мансабдор шахс, ҳайдовчилар, гувоҳлар ёки холислар томонидан имзоланади.
Йўл-транспорт ҳодиса содир бўлганда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйиладими?
Йўл-транспорт ҳодиса содир бўлганда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.
Агар, ҳуқуқбузарда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг пластик шаклда тайёрланадиган янги намунаси бўлса, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасиолиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилиб, ҳуқуқбузарга вақтинчалик рухсатнома берилади.
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида йўл-транспорт ҳодиса содир бўлганда, уларга нисбатан қандай чора қўрилади?
Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир этганда уларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади:
- жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан (1,2 млн сўм) 7 бараваригача (1,7 млн сўм) миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади; (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар анча миқдордаги моддий зарар ҳисобланади)
- транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан (490 минг сўм) 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади;
- баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача (12,2 млн сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади;
- миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади;
- одам ўлишига сабаб бўлса муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- одамлар ўлимига, ҳалокатга, бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
- йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (3,6 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
- йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (7,3 млн сўм) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этишга ёхуд 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди