3 216
Барҳам топилиши кутилаётган нотўғри амалиёт: “+5 км/соат” қоидасини барча ҳолатларда қўллаш назарда тутилмоқда
Ҳайдовчи ҳаракат тезлиги 70 км/соат қилиб чегараланган ҳудудда 91 км/соат тезликда ҳаракатланиб келса, унга 1 млн 225 минг сўм жарима қўлланиб келинаётгани барчага маълум. Аслида қонунчиликка кўра, ушбу ҳолатда “+5 км/соат” қоидаси инобатга олиниши, яъни ҳаракатланиш тезлигидан 5 км/соат айириб ташлаб, унинг тезлиги 86 км/соат деб ҳисобланиши лозим. Бироқ, ушбу нотўғри амалиёт орқали ҳайдовчилар 245 минг сўм ўрнига 1 млн 225 минг сўм жаримага тортилмоқда.
Адлия вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида МЖтКга мазкур муаммони ҳал қилишга қаратилган норма қўшиш назарда тутилган.
Яъни, тезликни ошириш ҳуқуқбузарлиги содир этилганда, радар ва транспорт воситаси спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар ҳисобга олиниб, радар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўллаш таклиф этиляпти.
Kun.uz бу янгилик ҳақида батафсил маълумот олиш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Мадияров билан боғланди.
Унинг айтишича, лойиҳада таклиф этилаётган норманинг мазмуни шундаки, масалан, ҳаракат тезлиги соатига 70 километр деб белгиланган жойда, махсус ускуналар (радар) орқали қайд этилган автотранспорт воситасининг ҳаракат тезлиги соатига 94 километрни ташкил этса, ундан соатига 5 километр айириб ташлаб, МЖтКнинг 128-3-моддаси иккинчи қисми (ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталик) билан эмас, балки биринчи қисми (ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталик) билан жавобгарлик чораси кўрилади. Маълумки, модданинг биринчи қисмида нисбатан камроқ жарима белгиланган.
Шуҳрат Мадияровнинг таъкидлашича, қонунчиликка киритилаётган мазкур янгилик орқали, ҳайдовчиларнинг жавобгарлиги бекор қилинаётгани йўқ, балки фақатгина тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва автотранспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар ҳисобга олиниб, адолатли чора кўрилиши белгиланмоқда.
Маълумки, бунгача ҳам қонунчиликда шундай мазмундаги норма мавжуд эди. Ушбу нормани кодексга киритишга нима туртки бўлгани ҳақидаги саволимизга адлия расмийси ростдан ҳам амалда шундай мазмундаги норма мавжудлигини, бироқ амалиётда мазкур норма фақатгина ҳайдовчи автотранспорт воситасининг тезлигини муайян йўл участкасида ўрнатилган чекланган тезликдан, яъни соатига 50, 70 ёки 100 километрдан ошириб юборганда, яъни чекланган дастлабки 20 км/соат доирасидагина қўлланиб келинганини билдирди.
“Лойиҳада кўзда тутилган норма амалиётга киритилгандан сўнг, мазкур ҳолатда ва бошқа ҳар қандай ҳолатда ҳаракат тезлигидан соатига 5 километр айириб ташлангач, унинг хатти-ҳаракати юқоридаги модданинг тегишли қисмлари бўйича малакаланади.
Саволнинг иккинчи қисмига тўхталадиган бўлсак, фуқаролардан келиб тушган ўринли эътирозлар ва таклифлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўллашни таъминлаш ушбу нормани Кодексга киритишга асос бўлди”, – дейди бўлим бошлиғи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди