2 599
ЙТҲ ҳақида хабарнома расмийлаштирган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Ўзбекистонда ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 25 август куни Президент томонидан имзоланди. Қонун билан «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун асослар белгиланди.
Унга кўра, ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома — содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун ҳодиса содир этилган жойда унда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат.
Хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади.
Ҳайдовчилар томонидан хабарномани расмийлаштириш маъмурий жавобгарликка тортилишни истисно этувчи ҳолат этиб белгиланди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолларда ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган тақдирда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузиш учун асослар ҳам белгиланди:
- ЙТҲ жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёки йўл ҳаракатини бошқариш мосламаларига ёки бошқа мулкка зарар этказилишига олиб келмаган бўлса;
- ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчилардан бири ўз айбини тўлиқ тан олган бўлса;
- ЙТҲ пиёда иштирокисиз содир бўлган бўлса;
- ЙТҲ иккита транспорт воситаси (шу жумладан уларга тиркамали транспорт воситалари) тўқнашуви натижасида содир бўлган бўлса ва фақат шу транспорт воситалари шикастланган бўлса;
- транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ЙТҲТ юз беришидан олдин суғурталанган бўлса;
- ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома, ишончнома (ишончнома талаб қилинмаган ҳоллар бундан мустасно), йўл варақаси (қонунда назарда тутилган ҳолларда) бўлиши ва ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса;
- ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчилар маст ҳолда бўлмаган бўлса;
- ЙТҲ натижасида автотранспорт воситаларига зарар етказиш ҳолатлари, шунингдек, автотранспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг табиати ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаётган бўлса.
Юқорида келтирилган асослардан бири бўлмаса, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб топилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди