Фото: YouTube / King of Crafts
YouTube блогер King of Crafts видео орқали дунёнинг энг қиммат машинаси — Royse Boat Tail нусхасини яратиш жараёнини кўрсатди.
У энг оддий ва энг арзон материал — картондан машинанинг корпус панелларини ясаган, шунингдек, алюминий қувурлардан ҳам фойдаланган.
Фото: YouTube / King of Crafts
Нусха бироз қўпол бўлиб чиққанига қарамай ҳаракатланмоқда. Эшиклари ишлайди, рул ва педаллари бор, у соатига 50 километр тезликда ҳаракатланади.
Фото: YouTube / King of Crafts
Boat Tail картон нусхасини яратиш учун бир неча ҳафта керак бўлган.
Фото: YouTube / King of Crafts
Видеода барча босқичлар — пўлат қувурларни пайвандлаш ва ғилдиракларни ўрнатиш, синовдан ўтказиш ва елим ёрдамида ёпиштирилаётган картондан ясалган корпусни кўриш мумкин.
Фото: YouTube / King of Crafts
Блогернинг ўзи рул ва педалларни алюминий қолдиқларидан ясаган ва олд панел, радиатор панжараси, ғилдирак камарлари ва бамперлар учун қисмлар яратишда картонлардан фойдаланган. Фақатгина бир нечта тайёр элементлардан бири бу бошқа машинадан қарзга олинган ўриндиқлардир.
Фото: YouTube / King of Crafts
Boat Tail атиги уч нусхада мавжуд, уларнинг ҳар бири 28 миллион долларни ташкил этади. Модель Phantom’дан бошлаб Rolls-Royce’нинг барча янги моделлари асосланган Luxury Architecture of Luxury платформасида қурилган ва 6,75 литрли V12 двигатель билан жиҳозланган. Учта йиғилган машинадан бири қўшиқчи Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи реппер Jay-Z’га тегишли экани ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Фото: YouTube / King of Crafts
Бу блогернинг биринчи меҳнат маҳсули эмас, унинг арсеналида Mercedes-АМG G 63 тўлиқ ўлчамли картон нусхаси бор, у ҳам ҳаракатда ва соатига 40 километргача тезлаша олади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди