19:51 / 23.09.2021
2 313

BMW ўта ноодатий эшикларни патентлади (фото)

BMW ўта ноодатий эшикларни патентлади (фото)
Фото: CаrBuzz
BMW компанияси орқа эшиклар учун иккита ностандарт конструкция чизмаларини патентлади. Тасвирларга кўра, механизмлар конфигурацияси гидравлик ёки электр узатмани ўз ичига олган, шунингдек, эшиклар автомобилнинг орқа том қисми билан бирга очилади. Иккала вариант ҳам йўловчиларнинг 2- ва 3-қатордаги ўриндиқларга қулай ўтиришини таъминлайди, деб хабар беради Motor.

Эълон қилинган эскизларда компания ҳеч қандай ноодатий жиҳатга эга бўлмаган йўлтанламасни кўрсатган. Аммо автомобилга юқоридан қаралса, оддий орқа эшик машина томининг бир қисми билан очилаётганини кўриш мумкин. Иккинчи патентда эса шифт қисмга жойлаштириладиган гидравлик ёки электр механизм орқа эшиклар очилган вақтда томнинг ён қисмини автоматик равишда марказга суриши тасвирланган.

Фото: DPМА
Иккала ҳолатда ҳам янги эшиклар орқа икки қатордаги йўловчиларнинг салонга тушиб-чиқишида қўшимча қулайлик яратди. Шу билан бирга, инновацион механизмлар кроссовер ва йўлтанламаслардан кўра, паст бўйли енгил машиналарга кўпроқ қўл келиши мумкин. Бу каби конфигурация муҳандислар қўшимча элементлар ўрнатишни талаб қилади ва табиийки, транспорт воситасининг оғирлиги ошади.

Фото: DPМА

Фото: DPМА
Бавария маркаси суриладиган ва кўтариладиган механизмлар билан ўзининг серияли моделларини жиҳозлаш ёки жиҳозламаслиги ҳозирча номаълум. Бугунги кунда шу каби эшик фақатгина BMW i8 гибридига ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Авто » BMW ўта ноодатий эшикларни патентлади (фото)