Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда 29 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев маълум қилди.
Шунингдек, Улуғбек Муҳаммадиевнинг билдиришича, автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш бўйича тартибни белгиловчи ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. Давлат хизматларини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия устида иш олиб борилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, бугунги кунда 5 миллион 793 минг нафар ҳайдовчиларнинг 3 миллион 600 минг нафари ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирган. Шундан 2 миллиондан ортиқ ҳайдовчининг гувоҳномаси алмаштирилмаган.
Шу куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ДХА ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабри деб белгиланган. 2022 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда. Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?