21:56 / 02.10.2021
3 879

UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини оширди

UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини оширди
UzAuto Motors компанияси сентябрь ойида Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, оптимизация ишлари давомида Lacetti автомобилининг ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 та автомобилга етади.

«Олиб борилган модернизация ишлари ушбу автомобиль моделининг ишлаб чиқарилишини ойига ўртача 1000 донага кўпайтириш имконини беради», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors август ойида атиги 2 дона Gentra ва бирорта ҳам Spark ишлаб чиқармаганди. Компания буни яримўтказгичларнинг глобал танқислиги ва ишлаб чиқариш босқичма-босқич трансформация қилингани билан изоҳлаб, шу доирада ягона платформадаги автомобилларни ишлаб чиқаришга ўтиш режалаштирилганини маълум қилган эди. Сентябрь охирларида эса компания Lacetti ва Spark ишлаб чиқаришни тикланганини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини оширди