“Узавтосаноат” АЖ ва “Туркменистон-Моторс” АЖ Туркманистон ҳудудида автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида меморандум имзолади. Меморандум 4 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман иқтисодий форуми доирасида имзоланган.
“Туркменистон-Моторс” ишлаб чиқариш объектларида “UzAuto Motors” автомобилларини ишлаб чиқаришга оид шартнома тузиш режалаштирилган.
Бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.
Бундан ташқари, “Узавтосаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналар ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда “Узавтосаноат” Туркманистонга автомобиль ва тижорат ускуналарини экспорт қилиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди