16:17 / 08.10.2021
2 992

Деновда минивен ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади

Деновда минивен ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоят саноатини ривожлантириш учун амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Сурхондарё вилоятида амалга ошириладиган саноат лойиҳалари:
– Шеробод туманида Покистонлик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик ҳамда Бойсун туманида Жанубий Корея инвесторлари билан 100 миллион долларлик жами 2,5 миллион тонна қувватига эга цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси;
– Денов туманида 30 миллион долларлик минивэн ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси;
– Ангор туманида 23 миллион долларлик тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси;
– Жарқўрғон туманида 45 миллион долларлик курилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаси.

Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳалар вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга ўз ҳиссини кўшишини таъкидлаб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Деновда минивен ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади