Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари вилоятда автосаноат бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълум қилди.
— Ҳисоб-китобларимизга кўра, иқтисодиёт ва аҳоли даромадлари ўсиши туфайли, ҳозирги кунда автомобилсозлик мамлакатимиз саноатининг энг йирик тармоқларидан бирига айланди.
Келгуси беш йилда, аҳолимизнинг автомобилларга бўлган талаби, йилига 500-600 мингга яқин бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, ушбу саноат тармоғи қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал каби соҳалар учун ҳам техника ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради.
Шуни инобатга олиб, Жиззах вилоятида автомобиль саноати йирик кластери ташкил этилади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Маълум қилинишича, ушбу кластер, тайёр автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, конструкторлик, логистика, кадр тайёрлаш соҳаларини қамраб олади.
Жумладан, Жиззах шаҳри, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларида 500 миллион долларлик 60 та лойиҳа амалга оширилиб, ҳам автомобиль, ҳам бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, маҳаллийлаштириш 60 фоизга етказилади.
Шароф Рашидов туманида қиймати 100 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига, автомобиллар учун кузов панеллари, пластик қисмлар, ўриндиқлар, ёқилғи баклари ва бошқа бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.
Америка ва Европа нуфузли инжиниринг компаниялари билан бирга, вилоятда тажриба-конструкторлик ва дизайнерлик маркази ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди