date 10:38 / 03.11.2021
views 2 990

Бензин нархи яна ошди

Бензин нархи яна ошди
Пойтахтдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи яна ошди.

Аслида хусусий АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи аввалроқ 7200-7300 сўмгача кўтарилганди, «Ўзбекнефгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда бу турдаги бензин нархи 5900 сўм эди. Орадан кўп ўтмай ушбу шохобчалардаги нарх 6000 сўмга кўтарилган бўлса, куни кечадан 6100 сўмга ошган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг