Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Аҳмад Дониш, Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракатини ташкил этишнинг янги схемаси ҳақида репортаж эълон қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Чорраҳанинг асосий принципи — «ҳаракат фақат тўғрига». Ўнгга бурилиш учун 50-100 метрлик икки қатор йўл («кармашка») ташкил этилган. Чапга бурилиш учун эса Нурафшон кўчасидан светофорли махсус йўналишлар, Аҳмад Дониш ва Себзор кўчаларидан эса айланма йўллар ва ортга қайрилиш қаторидан ўтувчи ҳаракат йўллари ажратилган.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Репортажда айтилишича, шаҳардаги аксарият чорраҳаларда машиналар тўғрига, ўнгга ёки чапга ва баъзи ҳолларда ҳаттоки ортга қайрилиб олиш мумкин, бу эса транспорт воситаларининг тўпланишига ва тирбандликни келтириб чиқаришга сабаб бўлмоқда.
Лойиҳа раҳбари Фират Коч интервьюда барча қўшимча йўллар ҳисобига эндиликда чорраҳадан 600-700 тага яқин автомобиль ўтиши мумкинлигини маълум қилган.
Светофорда турган автомобиллар орасида 8-10 метр масофа мавжуд, бу масофа орасидаги чизиқларда эса 2 тадан (4 чизиқли йўлда 8-10 та) автомобиль жойлашиши мумкин. Таъкидланишича, автомобилларни светофорга яқинроқ жойлаш орқали тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилинган.
«Бизнинг лойиҳамиз бўйича ушбу чорраҳада чапга ҳаракатланувчи 1000 та автомобиль тўпланса ҳам, бу ерда тирбандлик ҳосил бўлмайди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун биз махсус дастурлар орқали бу жараённи ҳисоблаб, текшириб кўрдик», — деди туркиялик мутахассис.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Репортажда, шунингдек, лойиҳалаштириш ишлари давомида аҳоли фикри ҳам инобатга олингани айтилмоқда. Шу кунларда чорраҳа атрофида пиёдалар йўлакчаларини янгилаш, яшил ҳудудларни ташкил этиш жараёнлари давом этмоқда. Шу билан бирга, видеолавҳаларда барча пиёдалар ўтиш жойларида ҳам хавфсизлик чоралари мавжуд эмаслигини кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»