Тошкент шаҳри ва вилоятларидаги «Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда Аи-80 маркали бензин 26 ноябрь 21:30 дан бошлаб 6890 сўмдан сотилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли ижтимоий тармоқларда танқидий муҳокамалар бўлди.
Бензин тақчиллигининг олдини олиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Товар хом ашё биржаси» АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.
Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 21:30 дан буён Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.
Республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг барча АЁҚШларида бензин бўлиши таъминланади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрдан буён биржа савдоларида Аи-80 бензинининг нархида тушиш кузатилмоқда. Шу куни савдоларда бензин нархи 9 миллион 365 минг сўмгача тушиб, 15 ноябрга нисбатан 8 фоизга арзонлашган. 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб, 9 фоизга арзонлашган. 22 ноябрь ҳолатига кўра бензин нархи ҳамон тушишда давом этмоқда. Биржа матбуот хизматининг маълум қилишича, 15–21 ноябрь кунлари бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129 400 сўмдан 9 168 400 сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган. 23 ноябрь куни Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 маркали бензин нархи бир ҳафтада 15 фоизга арзонлашгани маълум бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...